Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йил 24 январда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.Партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган. Шунга кўра, халқаро тажрибада одатда яшиллар партияси деб номланувчи экологик йўналишдаги Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий куч биринчи маротаба расман партия мақомига эга бўлди.

   2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил топди.

Батафсил...

   Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съездида ташкил топган.

Батафсил...

   Ўзбекистон Халқ демократик партиясига (қисқача номланиши – Ўзбекистон ХДП) 1991 йил 1 ноябрдаги партиянинг Таъсис қурултойида асос солинди.

Батафсил...

 

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси

Батафсил...